NUR
Левилар 16
1Ҳоруннинг икки ўғли Эгамиз амр этмаган бегона оловни олиб келиб, нобуд бўлганларидан сўнг, Эгамиз Мусога гапириб,
2шундай деди: “Аканг Ҳорунга айт, у ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага хоҳлаган пайтида кирмасин. У ердаги аҳд сандиғининг қопқоғи олдига бормасин. Акс ҳолда у нобуд бўлади. Зотан Мен ўша қопқоқ устида булут орасида зоҳир бўламан.”
3Эгамиз Мусога қуйидаги қоидаларни берди: Ҳорун Муқаддас хонага киришидан олдин битта буқани гуноҳ қурбонлиги ва битта қўчқорни куйдириладиган қурбонлик қилиши лозим.