NUR
Левилар 13
1Мусо ва Ҳорунга Эгамиз қуйидаги қонунларни берди:
2агар бирортасининг баданида тери касаллигига айланиши мумкин бўлган шиш, тошма ёки доғ пайдо бўлса, ўша одамни руҳоний Ҳорун ёки унинг ўғилларидан бири ҳузурига олиб келинг.
3Руҳоний бадандаги ярани кўрсин. Агар яра устидаги туклар оқарган ва яра тери остига ўтган бўлса, бу тери касаллигидир. Руҳоний ярани кўриб бўлиши биланоқ ўша одамни, ҳаром, деб эълон қилсин.