NUR
Ёшуа 5
1Исроил халқи Иордан дарёсидан ўтиб бўлгунча, Эгамиз улар учун дарёнинг сувини қуритган эди. Иорданнинг ғарбидаги Амор шоҳлари ва Ўрта ер денгизи ёнидаги Канъон шоҳлари бу ҳақда эшитиб, жуда қўрқиб кетишди. Исроил халқини деб уларнинг жасоратидан асар ҳам қолмади.
2Ўша пайтда Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Тошдан пичоқлар ясаб, Исроил халқининг бу янги авлодини суннат қилинглар.”
3Ёшуа тошдан пичоқлар ясатиб, уларни Гивот–Харилўт деган жойда суннат қилдирди.