NUR
Ёшуа 20
1Эгамиз бир куни Ёшуага шундай деб айтди:
2— Исроил халқига шу гапларни етказгин: “Мусо орқали сизларга буюрганимдай, паноҳ шаҳарларни белгиланглар.
3Шунда бирортаси билмасдан одам ўлдириб қўйса, қочиб ўша шаҳарлардан бирига борсин. Ўлган одамнинг қариндошлари қасос олмоқчи бўлиб, қотилнинг орқасидан қувиб борса, у мана шу шаҳарларнинг бирида паноҳ топади.