NUR

Ёшуа 13

1Йиллар ўтиб, Ёшуа анча кексайиб қолган пайтда Эгамиз унга шундай деди: “Сен қаридинг, ёшинг ҳам ўтиб қолди, лекин бу юртнинг кўп жойлари ҳали босиб олинмаган.

2Исроил халқи ҳали қуйидаги ерларни эгалламаган: бутун Филист ва Гешир халқининг ерлари,

3яъни ҳозир Канъон халқига тегишли бўлиб, Мисрнинг шарқий чегарасидаги Шихор ирмоғидан шимолдаги Эхрон чегараларигача бўлган ерлар. Ўша жойда Филист халқининг бешта ҳукмдори яшайди. Улар қуйидаги шаҳарларда ҳукмронлик қилади: Ғазо, Ашдод, Ашқалон, Гат ва Эхрон. Жанубдаги Авим халқининг ерлари ҳам ҳали босиб олинмаган.

Nur ilovasida to'liq o'qish →