NUR
Ёшуа 10
1Қуддус шоҳи Одонисидиқ эшитдики, Ёшуа Ай шаҳрини қўлга киритибди, уни бутунлай вайрон қилибди, Ерихо ва унинг шоҳига нималар қилган бўлса, Ай шаҳрини ва унинг шоҳини ҳам шундай қилибди. Гивонликлар ҳам Исроил халқи билан сулҳ тузиб, энди уларнинг орасида яшаётганини эшитиб
2жуда қўрқиб кетди. Ахир, Гивон шаҳри улкан шаҳар бўлиб, ўз шоҳига эга бўлган шаҳарлардай катта, Ай шаҳридан ҳам каттароқ эди–да. Гивон аҳолисининг барча эркаклари ҳам жуда моҳир жангчи эдилар.
3Хеврон шоҳи Хўхам, Ярмут шоҳи Пиром, Лахиш шоҳи Ёфия ва Эглон шоҳи Дабир Қуддус шоҳи Одонисидиқдан шундай хабар олишди: