NUR
Еремиё 44
1Мисрнинг шимолидаги Мигдол, Тахпанхас ва Нуф шаҳарларида, шунингдек Мисрнинг жанубида истиқомат қилаётган яҳудийлар тўғрисида Еремиёга Эгамиз шу сўзини аён қилди:
2“ Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: — Мен Қуддус ва Яҳудонинг ҳамма шаҳарларига келтирган барча фалокатларни сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингизлар. Ўша шаҳарлар ҳозир хароб бўлиб, ҳувиллаб ётибди.
3Яҳудо одамлари қабиҳ ишлари билан Мени ғазаблантирдилар. Улар бегона худоларга сиғиниб, қурбонликлар куйдирдилар. Бу бегона худоларни на уларнинг ўзлари, на сизлар, на ота–боболарингиз биладилар.