NUR
Еремиё 29
1Еремиё пайғамбар Бобилда асирларнинг орасида омон қолган оқсоқолларга, руҳонийларга, пайғамбарларга ва асирликда юрган бутун халққа Қуддусдан бир мактуб йўллади. Бу асирларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан Бобилга сургун қилган эди.
2Шоҳ Ёҳайихин, она малика, аъёнлар, Яҳудо ва Қуддус йўлбошчилари, ҳунармандлару темирчилар Қуддусдан сургун қилингандан кейин бу мактуб ёзилди.
3Еремиё мактубини Шофон ўғли Эласах ва Хилқиё ўғли Гамариё орқали жўнатди. Яҳудо шоҳи Зидқиё бу одамларни Бобил шоҳи Навухадназар ҳузурига юборганди. Мактуб қуйидаги мазмунда эди: