NUR

Еремиё 14

1Еремиёга Эгамизнинг қурғоқчилик ҳақидаги сўзи аён бўлди:

2“ Яҳудо аза тутмоқда, Шаҳарлари адойи тамом бўлди. Одамлар қайғуга ботган, Бағрларини ерга бериб ётибди, Қуддусдан фарёд кўтарилмоқда.

3Асилзодалар хизматкорларини сувга юбордилар. Хизматкорлар сардобаларга борган эдилар, Аммо сув топа олмадилар. Идишлари бўм–бўш қайтиб келдилар. Улар тушкунликка тушдилар, Шарманда бўлиб қолдилар, Уятдан юзларини беркитиб олдилар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →