NUR
Ҳакамлар 6
1Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди. Эгамиз уларни етти йилга Мидиён халқининг қўлига берди.
2Мидиёнларнинг зулмига чидай олмаган Исроил халқи тоғларда, ғорларда ва адирлардаги пана жойларда яшириниб юрди.
3Ҳар сафар Исроил халқи экин экканда, Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар биргаликда уларнинг ерларига бостириб киришарди.