NUR
Ҳакамлар 10
1Абумалекнинг ўлимидан сўнг Пувах ўғли Тўло Исроил халқини душманлардан озод қилди. У Иссахор қабиласидан бўлган Дўдўнинг набираси бўлиб, Эфрайим қирларидаги Шомир шаҳрида истиқомат қиларди.
2У Исроил халқига йигирма уч йил давомида ҳакам бўлиб хизмат қилди. Сўнгра оламдан кўз юмиб, Шомирда дафн қилинди.
3Ундан кейин Гиладлик Ёвир ҳакам бўлди. У йигирма икки йил давомида Исроилга раҳнамолик қилди.