NUR

Ишаё 53

1Бизнинг хабаримизга ким ишонди? Эгамизнинг қудратли кучи кимга аён бўлди?

2Эгамизнинг қули Эгамиз олдида янги кўчатдай, Қуруқ тупроқдаги илдиздай ўсди. Бизни ўзига жалб қиладиган Гўзаллиги, улуғворлиги йўқ эди. Бизни ўзига ром этадиган Ҳеч бир жозибаси йўқ эди.

3Ундан нафратланганлар, уни рад этганлар. У қайғу нималигини, азоб–уқубатни биларди. Ундан одамлар юз ўгириб, нафратланган, Уни биз одам қаторида санамаганмиз.

Nur ilovasida to'liq o'qish →