NUR
Ишаё 50
1Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен онангизни ҳайдаб юборган эдим, Унинг талоқ хати қани? Хўш, сизни қайси қарз берувчимга сотибман? Мана, гуноҳларингиз туфайли сотилдингиз, Итоатсизлигингиз дастидан онангиз ҳайдалди.
2Келганимда нега бирон кимса йўқ эди? Чақирганимда нега ҳеч ким жавоб бермади? Сизни қутқаришга менинг қўлим қисқами? Ёки сизни озод қилишга кучим етмасми? Бир таҳдид қилсам денгиз қурийди, Дарёларни чўлга айлантираман. Сувлар қуриб, балиқлари сасийди, Сув йўқлигидан балиқлар ўлиб кетади.
3Самоларга қора кийдираман, Қанорни уларнинг ёпинчиғи қиламан.”