NUR

Ишаё 47

1Эгам айтар: “Пастга туш, тупроққа ўтир, Эй бокира қиз Бобил! Ерга ўтир, энди тахтинг йўқ, Эй Бобилликлар! Мана, энди сен тўғрингда: ‘Нақадар нозик, майиндир’, деб айтмаслар.

2Қани, тегирмон тошини ол, дон янчгин. Ёпинчиғингни еч, этагингни йиғиштир, Болдирингни оч, дарёлардан кечиб ўт.

3Яланғоч жойларинг очилади, Шармандалигинг кўриниб қолади. Мен қасос оламан, Ҳеч кимга шафқат қилмайман.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →