NUR

Ишаё 41

1Эгам айтар: “Менинг олдимда сукут сақланг, Эй денгиз ортидаги юртлар! Халқларнинг кучи қайта тиклансин. Улар яқинроқ келиб, гапирсинлар. Ҳукм қилишга бирга йиғилайлик.

2Ким шарқдан ғолиб шоҳни чақирди? Ким уни ўз хизматига чақирди? Ким унга элатларни бўйсундиради? Ким шоҳларни оёғи остида эзади? Қиличи билан уларни чопиб ташлайди, Ёйи билан уларни сомондай учиради.

3Уларни таъқиб қилади, Оёқ босмаган йўлдан юради, Ўша жойлардан эсон–омон ўтади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →