NUR
Ишаё 21
1Денгиз бўйидаги саҳро ҳақида башорат. Нагав узра кетма–кет эсаётган бўронлар каби, Чўл — қўрқинчли юртдан келаётир у.
2Оғир бир ваҳий кўрдим: Хоин хоинлик қилаётир, Босқинчи талон–тарож қилаётир. Эгамнинг сўзларини эшитдим: “Эй Элам халқи, ҳужум қил, Эй Мидия халқи, қамал қил! Жамики нолаларга барҳам бераман!”
3Эвоҳ, кўрганларимдан ичимда оғриқ турди, Туғаётган аёл каби азоблар мени қамради. Икки букилдим эшитганларимдан, Даҳшатга тушдим кўрганларимдан.