NUR
Ишаё 13
1Омиз ўғли Ишаёга ваҳийда Бобил тўғрисида аён бўлган башорат.
2Яланг тепалик узра ишора юборинг, Уларга қараб ҳайқиринг! Қўлларингизни кўтариб, уларга ишора беринг. Шунда улар аслзодалар дарвозасига келар.
3Эгам айтар: “Мен Ўзим танлаганларга амр бериб, Қаҳримни кўрсатсин, деб жангчиларимни йиғдим, Ғалабамдан севинадиганларни тўпладим.”