NUR
Ишаё 1
1Омиз ўғли Ишаёнинг Яҳудо ҳамда Қуддусга оид башорати. Бу даврларда Яҳудода Уззиё, Йўтом, Охоз ва Ҳизқиё каби шоҳлар ҳукмронлик қиларди.
2Эшитинг, эй самолар, тингла, эй замин, Шудир Эгамизнинг каломи: “Бино қилдим болаларни, улғайтирдим уларни, Аммо улар исён қилдилар Менга.
3Ҳўкиз билади ўз эгасини, Ҳатто эшак билар ким уни боқишини, Аммо халқим Исроил билмайди, Улар тушунмайди Мени, ўз Эгасини.”