NUR
Ибтидо 4
1Одам Ато хотини Момо Ҳавога яқинлашгандан кейин, Момо Ҳаво ҳомиладор бўлди. Момо Ҳаво ўғил кўрди ва: “Худонинг қудрати билан ўғил топдим”, деб номини Қобил қўйди.
2Кейинроқ Момо Ҳаво иккинчи ўғлини туғди ва унга Ҳобил, деб исм қўйди. Болалар улғайиб, Ҳобил — қўйчивон, Қобил — деҳқон бўлди.
3Вақти келиб, Қобил ернинг ҳосилидан Эгамизга назр олиб келди.