NUR
Ибтидо 35
1Худо Ёқубга деди: — Қани, отлан, Байтилга кўчиб кет, ўша ерда жойлашиб, қурбонгоҳ ўрнат. Сен аканг Эсовдан қочиб кетаётганингда, Мен у ерда сенга зоҳир бўлган эдим.
2Ёқуб хонадонидагиларга ва ёнидагиларга айтди: — Бегона худоларингизни йўқотинглар, ўзларингизни поклаб, тоза кийимларингизни кийинглар.
3Энди бу ердан кетиб, Байтилга борамиз. У ерда мен Худога қурбонгоҳ қураман. Кулфатда қолганимда, Худо менга мадад берган эди. Қаерга борсам, У мен билан бирга бўлди.