NUR

Ибтидо 22

1Шу воқеалардан кейин Худо Иброҳимни синади. — Иброҳим! — деб чақирди Худо. — Лаббай! — деб жавоб берди Иброҳим.

2— Ёлғиз суюкли ўғлинг Исҳоқни олиб, Мориёх ерига бор, — деди Худо. — Мен сенга бир тоғни кўрсатаман, ўша тоғда ўғлингни қурбонлик қилиб куйдирасан.

3Эртаси кун Иброҳим саҳарда туриб, эшагини эгарлади, иккита хизматкорини ва ўғли Исҳоқни олди. Олов ёқиб қурбонликни куйдириш учун ўтин тайёрлади. Сўнгра Худо айтган ерга жўнади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →