NUR
Галатияликларга 6
1Эй биродарлар, дейлик, орангиздан бирортаси гуноҳ қилиб қўйганини билиб қолдингиз. Сизлар, Руҳнинг етакчилигида ҳаёт кечираётганлар, уни мулойим руҳ билан тўғри йўлга солинглар. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг, тағин ўзингиз ҳам васвасага йўлиқиб қолманг.
2Бошингизга ғам–ташвиш тушганда, бир–бирингизни қўллаб–қувватланглар. Шундай қилсангизлар, Масиҳнинг амрларини бажарган бўласизлар.
3Ахир, бирор киши, гарчи ўзи ҳеч нарса бўлмаса–ю, ўзини муҳим, деб ҳисобласа, ўзини ўзи алдаган бўлади.