NUR

Ҳизқиё 44

1Ўша одам мени Маъбаднинг шарқ томонидаги ташқи дарвоза биноси ёнига олиб борди. Бироқ дарвоза ёпиқ эди.

2Эгамиз менга шундай деди: “Бу дарвоза доим ёпиқ турсин, уни оча кўрманглар. Бирорта одам бу дарвозадан фойдаланмасин. Мен, Исроил халқининг Худоси — Эгангиз бу дарвозадан кирганим учун, у ёпиқлигича қолсин.

3Фақатгина ҳукмдорингиз шу дарвоза биносининг ичида ўтириб, Менинг ҳузуримда муқаддас таомни тановул қилиши мумкин. Дарвоза биносига у даҳлиз орқали кириб, яна ўша йўл билан чиқиб кетади.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →