NUR

Ҳизқиё 42

1Сўнг ўша одам мени ташқи ҳовлига олиб чиқиб, Маъбаднинг шимолидаги бир қатор хоналар олдига олиб борди. Бу хоналар Маъбаднинг ғарб томондаги иморатга яқин жойлашган эди.

2Уларнинг умумий узунлиги 100 тирсак, эни 50 тирсак эди, уларнинг эшиги шимол томонга очиларди.

3Хоналар бир томони билан эни 20 тирсак бўлган ички ҳовлининг очиқ жойига, иккинчи томони билан Маъбаднинг тош ётқизилган ташқи ҳовлисига қараб турарди. Хоналар уч қават қилиб қурилган эди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →