NUR
Ҳизқиё 36
1Эй инсон, Исроил тоғлари ҳақида шундай башорат қил: “Эй Исроил тоғлари, Эгамизнинг сўзини эшитинг.
2Эгамиз Раббий шундай демоқда: ғанимларингиз сизни мазах қилиб: “Аҳа! Бу кўҳна тепаликлар энди бизники бўлди”, деб айтган эдилар.
3Шунинг учун башорат қилиб, айт: Эгамиз Раббий шундай демоқда: Қўшни халқлар сизларга ҳар ёқдан ҳамла қилиб, сизларни вайрон қилганлари учун, сизлар уларнинг мулки бўлдингиз, одамлардан ҳақоратлар эшитиб, хўрликлар кўрдингиз.