NUR

Ҳизқиё 32

1Сургундалигимизнинг ўн иккинчи йили ўн иккинчи ойнинг биринчи кунида Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди:

2“Эй инсон, фиръавн ҳақида шундай марсия куйла: Сен ўзингни халқлар орасидаги шер деб биласан. Аммо сен сувдаги аждарҳо кабидирсан! Сен ирмоқларингдаги сувни кўпиртирасан, Оёқларинг билан уни лойқалатасан.”

3Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Бир талай халойиқ йиғилганда, Мен устингга тўр ташлайман. Улар эса сени қирғоққа тортиб чиқаришади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →