NUR

Чиқиш 39

1Улар кўк, сафсар ва қирмизи ипдан Муқаддас хонада хизмат қилганда кийиш учун руҳонийларга либосларни ажойиб қилиб тикдилар. Ҳорунга муқаддас руҳонийлик либослари тикишди. Ҳаммасини Эгамиз Мусога амр этгандай қилдилар.

2Улар эфодни майин зиғир матосидан қилиб, кўк, сафсар ва қирмизи иплардан ва олтиндан қилинган ипдан унга нақш солдилар.

3Олтинни юпқа қилиб ёйиб, ингичка–ингичка қилиб кесиб, олтин ип қилишди. Улар маҳоратларини ишга солиб кўк, сафсар, қирмизи ипдан нақш солинган майин зиғир матосини бу олтин ип билан безатдилар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →