NUR
Чиқиш 28
1Исроил халқи орасидан аканг Ҳорунни ва у билан бирга унинг ўғилларини ёнингга чақир. Ҳорун ҳам, унинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар, Итамар ҳам руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилишсин.
2Аканг Ҳорунни ҳурматли ва кўркам қилиш учун унга муқаддас руҳонийлик либосларини тайёрлат.
3Мен қобилият ато қилган ҳамма моҳир усталарга айт. Улар Ҳорунга қуйидаги руҳонийлик либосларини тикишсин: кўкракпеч, эфод, ридо, нақшли кўйлак, салла ва белбоғ. Ҳорун Менга хизмат қилганда, бу либослар уни муқаддас қилиб бошқалардан ажратиб туради. Ҳорун ўғиллари кийишлари учун уларга муқаддас либослар тиктир, токи улар руҳоний бўлиб, Менга хизмат қилганларида, бу либосларни кийишсин.