NUR
Чиқиш 27
1Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб қурбонгоҳ ясат. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак бўлсин.
2Қурбонгоҳнинг тўртала бурчагига ўзидан йўниб чиқарилган шох ясат. Қурбонгоҳ ва унинг шохларини бронза билан қоплат.
3Қурбонгоҳдаги кулни тўккани қозонлар, кураклар, тоғорачалар, санчқилар, оловкураклар ясат. Ҳамма буюмларни бронзадан қилдир.