NUR
Чиқиш 18
1Мидиён юртининг руҳонийси Ятро Мусонинг қайнатаси эди. Худо Мусога ва Ўз халқи Исроилга ҳамма қилганларини, Эгамиз Исроил халқини Мисрдан қандай қилиб олиб чиққанини у эшитди.
2Мусо хотинини отаси ёнига жўнатиб юборганда, Ятро Мусонинг хотини Зиппура билан
3иккала ўғлини ёнига олган эди. Мусо: “Мен бегона юртда мусофир бўлган эдим”, деб тўнғич ўғлига Гершом, деб исм қўйган эди.