NUR

Эстер 9

1Шоҳнинг амру фармони ижро қилинадиган ўн иккинчи ой — Адар ойининг ўн учинчи куни келди. Бу кунни яҳудийларнинг ғанимлари, уларнинг устидан ҳукмронликни эгаллаймиз, деб умид билан кутган эдилар. Аммо аксинча бўлиб чиқди: яҳудийлар ўз ғанимлари устидан ҳукмронликни ўрнатдилар.

2Яҳудийлар ёвуз кимсаларга қарши курашиш учун шоҳ Ахашверашга қарашли ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда бир жойга йиғилдилар. Ҳеч ким яҳудийларга дош бера олмади, чунки яҳудийлардан қўрқув туйғуси ҳамма халқларни қамраб олган эди.

3Вилоятлардаги ҳамма беклар, ноиблар, ҳокимлар ва шоҳнинг аъёнлари Мордахайдан қўрққанлари учун яҳудийларни қўллаб–қувватладилар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →