NUR

Эфесликларга 2

1Сизлар бир вақтлар гуноҳлару айбларингиз туфайли руҳан ўлик эдингизлар.

2Сизлар бу дунёнинг одатлари бўйича, ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб яшардингиз. Худога итоат қилмай яшаётганларнинг юракларида амал қилаётган — шайтон.

3Биз ҳам бир вақтлар худбин истакларимизни қондириб яшар эдик. Тананинг эҳтирослари ва бемаъни ўй–хаёлларга берилиб яшайдиган, барча одамзод каби табиатан Худонинг қаҳр–ғазабига лойиқ бўлган итоатсиз инсонлар эдик.

Nur ilovasida to'liq o'qish →