NUR
Воиз 4
1Мен яна бу дунёда бўлаётган зулмни кўрдим. Мана эзилганларнинг кўз ёшлари, лекин уларнинг юпатувчиси йўқ. Уларга зулм қилаётганларда куч бор, эзилганларнинг эса юпатувчиси йўқ.
2Шунда мен: “Марҳумлар тириклардан бахтлироқдир”, — дедим.
3Аммо ҳали туғилмаганлар марҳумлардан ҳам бахтлироқдир, чунки улар бу дунёда қилинаётган қайғули ишларни кўрмаганлар.