NUR
Воиз 12
1Ёшлигингда, қайғули кунлар келишидан олдин Яратганни ёдда тут, шундай йиллар келадики, сен: “Бу вақт менга ҳеч қандай роҳат келтирмайди”, — дейсан.
2Ҳаётингнинг ўша йилларида: Қуёш, ёруғлик, ой ва юлдузлар қораяр, Ёмғирли булутлар ўтиб кетмас.
3Сени ҳимоя қилган қўлларинг қариликдан қалтирар, Кучли оёқларинг заифлашар, Тишларинг камлигидан чайнай олмассан, Кўзларинг яхши кўрмайдиган бўлиб қолар.