NUR

Қонунлар 8

1Бугун мен сизларга бераётган амрларни битта қолдирмай бажаринглар, шунда яшайсизлар, кўпаясизлар. Эгамиз ота–боболарингизга қасам ичиб, бераман, деб ваъда қилган юртга кирасизлар. Ўша юртни мулк қилиб оласизлар.

2Эгангиз Худо қирқ йил давомида сизни саҳродан олиб юрди, ўша узоқ сафарни ёдингизда тутинглар. Эгамиз юрагингизда нима борлигини, Унинг амрларини бажаришингизни ёки бажармаслигингизни билиши учун, сизларни қийинчиликларга дучор қилиб, синади.

3У сизларни оч қолдирди, сўнг ўзларингиз кўрмаган, ота–боболарингиз ҳам кўрмаган манна билан қорнингизни тўйдирди. Эгамиз сизларга инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан ҳаёт эканини ўргатиш учун шундай қилди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →