NUR

Қонунлар 6

1Эгангиз Худо, халққа ўргатгин, деб менга берган амрлар, фармонлар ва қонун–қоидалар шулардан иборатдир. Иорданни кечиб ўтиб, мулк қилиб оладиган юртда буларга риоя қилинглар.

2Мен сизларга берадиган фармон ва амрларга ўзларингиз, фарзандларингиз ва набираларингиз, ҳаммангиз риоя қилинглар. Бир умр Эгангиз Худодан қўрқинглар, шунда умрингиз узоқ бўлади.

3Эй Исроил халқи, қулоқ солинг, буларни битта қолдирмай бажаринг. Шунда ота–боболарингизнинг Худоси — Эгамиз берган ваъдага кўра, сут ва асал оқиб ётган юртда кўпаясизлар, бахтиёр бўласизлар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →