NUR

Қонунлар 27

1Мусо ва Исроил оқсоқоллари халққа шундай буйруқ беришди: — Бугун мен сизларга бераётган барча амрларга риоя қилинглар.

2Кўп ўтмай сизлар Эгангиз Худо берадиган юртга кирасизлар. Сут ва асал оқиб ётган бу юртни ота–боболарингизнинг Худоси сизларга ваъда қилган. Сизлар Иордан дарёсидан кечиб ўтганингиздан кейин, Эбал тоғига боринглар. Ўша ерга катта тошларни ўрнаштиринглар. Уларни суваб, бу қонунларнинг нусхасини ёзинглар.

3Ўша ерда Эгангиз Худога атаб, тош қурбонгоҳ қуринглар. Қурбонгоҳга темир асбоб теккизманглар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →