NUR

Қонунлар 19

1Эгангиз Худо сизларга берадиган юртнинг халқларини йўқ қилганда, сизлар ўша юртни мулк қиласизлар, шаҳарларига, уйларига жойлашасизлар.

2Ўшанда юртни уч қисмга бўлинглар. Ҳар бир қисмида биттадан паноҳ шаҳар ажратинглар. Ўша шаҳарларга борадиган йўллар қуринглар, токи қотил ўша шаҳарларнинг бирига қочиб бора олсин.

3Бировни адоватсиз, билмасдан ўлдириб қўйган одам ўша шаҳарларнинг бирига қочиб, тирик қолади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →