NUR
Дониёр 2
1Навухадназар ҳукмронлигининг иккинчи йилида бир туш кўрди. Туши уни шу қадар безовта қилиб юбордики, кўзига бошқа уйқу келмади.
2Шоҳ тушининг таъбирини билиш учун қўли остидаги барча фолбин, мунажжим, сеҳргар ва афсунгарларни чақиртирди. Улар шоҳ ҳузурида ҳозир бўлганларида,
3шоҳ уларга шундай деди: — Мен ғалати бир туш кўрдим. Юрагимга ғулғула солган бу тушнинг таъбирини билмоқчиман.