NUR
Амос 2
1Эгамиз шундай демоқда: “ Мўаб халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар Эдом шоҳининг қабрини булғадилар, Суякларини ёндириб оҳак қилдилар.
2Шундай экан, Мен Мўаб устига олов ёғдираман, Олов Харийўт қалъаларини куйдириб ташлайди. Шовқин–сурон остида, босқинчиларнинг ҳайқириқларию, Бурғу садолари остида Мўаб халқи ҳалок бўлади.
3Мен Мўаб ҳукмдорини йўқ қиламан, У билан бирга мулозимларини қириб ташлайман.” Эгамизнинг каломи шудир.