NUR

Амос 1

1Ушбу китобда тахувалик чўпонлардан бири бўлган Амоснинг сўзлари баён этилган. Исроил тўғрисидаги бу сўзлар Амосга зилзиладан икки йил аввал ваҳий орқали аён бўлган эди. Ўша даврда Яҳудо юртида шоҳ Уззиё, Исроил юртида эса Йўш ўғли шоҳ Ёрибом ҳукмронлик қилаётган эдилар.

2Амос шундай деди: “ Эгамиз Сиондан туриб ўкиради, Қуддусдан гулдурос овози янграйди! Чўпонларнинг яйловлари қуриб қолади, Кармил чўққисидаги ўтлар хазон бўлади.”

3Эгамиз шундай демоқда: “Дамашқ аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар Гилад аҳолисини темир тишли хўптир билан янчиди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →