NUR
Ҳаворийлар 7
1Олий руҳоний Стефандан: “Шу гаплар ростми?” деб сўради.
2Стефан шундай жавоб берди: “ Биродарлар, оталар! Менинг гапларимга қулоқ солинглар. Бобомиз Иброҳим ҳали Хоронда яшамасдан олдин — Месопотамияда бўлган пайтда улуғвор Худо унга зоҳир бўлиб,
3шундай деди: ‘Ўз юртингдан, қариндош–уруғларинг олдидан чиқиб кет. Мен сенга бир юртни кўрсатаман, ўша ерга борасан.’