NUR

Ҳаворийлар 15

1Яҳудиядан бир неча одам Антиохияга келиб, имонлиларга шундай таълим бера бошладилар: “ Мусонинг қонунига биноан суннат қилинмасангизлар, нажот топа олмайсизлар.”

2Павлус билан Барнабо улар билан қизғин баҳсу мунозарага киришдилар. Шунда: “Павлус билан Барнабо ҳамда Антиохиядан бир неча одам Қуддусга юборилсин”, деб қарор қилинди. Улар бу масалани ҳаворийлар ва оқсоқоллар билан муҳокама қилишлари керак эди.

3Имонлилар жамоати уларни йўлга кузатиб қўйди. Улар Финикия ва Самария орқали ўтар эканлар, ғайрияҳудийлар қандай қилиб Худога юз бурганини айтиб бердилар. Бу хабар ҳамма имонлиларга катта қувонч бағишлади.

Nur ilovasida to'liq o'qish →