NUR

2 Тимўтийга 2

1Тимўтий ўғлим, бардам бўл. Бунинг учун Исо Масиҳ орқали кўрсатилган Худонинг иноятига таянгин.

2Сен кўп шоҳидлар ҳузурида Хушхабар ҳақида таълим берганимни эшитгансан. Энди бу таълимотни бошқаларга ҳам ўргатишга қобилияти бор, ишончли одамларга топширгин.

3Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби мен билан бирга азоб чекишга тайёр тургин.

Nur ilovasida to'liq o'qish →