NUR

2 Шоҳлар 6

1Довуд Исроил лашкаридан яна ўттиз минг сараланган одамларини тўплади.

2Довуд ўз одамлари билан Яҳудодаги Баало шаҳрига жўнади. Унинг мақсади Худо — икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Оламнинг сандиғини олиб келиш эди.

3Худонинг сандиғи Абунадовнинг тепаликдаги уйида эди. Сандиқни янги арава устига ортишди. Абунадовнинг ўғиллари Уззох билан Охё аравани ҳайдаб кетишди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →