NUR

2 Шоҳлар 2

1Шундан кейин Довуд Эгамиздан: — Яҳудо шаҳарларидан бирортасига борайми? — деб сўради. — Бор! — деди Эгамиз. — Қайси шаҳарга борай? — деб сўради Довуд. — Хевронга бор! — деб жавоб берди Эгамиз.

2Довуд иккала хотини — Йизриллик Охинавам ва Кармиллик Наволнинг беваси Обигайл билан ўша ёққа жўнади.

3Одамларини ҳам оилалари билан бирга олиб кетди. Ҳаммалари Хеврон атрофидаги шаҳарларга жойлашдилар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →