NUR
2 Шоҳлар 15
1Абсалом ўзи учун битта жанг араваси, отлар ва элликта қўриқчини тайёрлаб қўйди.
2У эрталаб туриб, шаҳар дарвозасига борадиган йўл бўйида турадиган бўлди. Жанжалли иш билан шоҳ ҳузурига арз қилиб келаётган ҳар бир одамни Абсалом тўхтатиб: — Қаерликсан? — деб сўрарди. Ўша одам: “ Исроилнинг фалон қабиласиданман”, деб жавоб берарди.
3Абсалом эса унга: — Қара, даъволаринг тўғри, сен ҳақсан. Лекин сенинг гапингга қулоқ соладиган, шоҳ тайинлаган бирор вакил йўқ, — дерди.