NUR

2 Бутрус 2

1Исроил халқи орасида сохта пайғамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади. Улар найранг ишлатиб, орангизда ҳалокатли бидъатлар тарқатадилар. Ҳатто жонларини сотиб олган Хўжайинини ҳам рад этиб, бу билан ўзларини кулфатга муқаррар йўлиқтирадилар.

2Кўп одамлар уларга тақлид қилиб, ахлоқсиз ҳаёт кечирадилар. Уларнинг дастидан имонсизлар ҳақиқат йўлини ёмонлайдилар.

3Бу тамагир устозлар тўқиб чиқарган гаплари билан сизларни йўлдан оздирадилар, сўнг пулингизни шилиб оладилар. Аммо Худо бундай одамларни анча олдин ўлимга маҳкум қилиб қўйган. У мудрамайди, уларнинг ҳалокатини кечиктирмайди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →