NUR

4 Шоҳлар 9

1Пайғамбар Элишай пайғамбарлар гуруҳидан биттасини чақириб, унга деди: — Қани, бўл, қўлингга анави мой солинган идишни ол, Гиладдаги Рамўтга бор.

2У ерга борганингдан кейин, Ёҳуни қидириб топ. Нимши деганнинг набираси Ёҳу Яҳошафат деган одамнинг ўғлидир. Уни ўртоқлари орасидан чақириб чиқиб, бошқа хонага олиб кир.

3Сўнгра мой солинган идишни ол. Ёҳунинг бошига мойни суртгин–да, шундай дегин: “ Эгамиз шундай айтмоқда: сенга мой суртиб, Исроил устидан шоҳ қилиб танладим.” Кейин эшикни очгин–у, кутмасдан қоч.

Nur ilovasida to'liq o'qish →