NUR

4 Шоҳлар 2

1Эгамиз Илёсни қуюн ичида осмонга кўтариб кетадиган вақт келди. Илёс билан Элишай Гилгал шаҳридан чиқиб кетишаётганда,

2Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Байтил шаҳрига бор, деб амр қилган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — деди Элишай. Сўнгра улар Байтилга жўнадилар.

3Байтилда пайғамбарлар гуруҳи Элишайга пешвоз чиқиб: — Эгамиз бугун ҳазратингни олиб кетади, буни биласанми? — деб сўрадилар. — Биламан, — деди Элишай, — лекин менга бу тўғрида гапирманглар.

Nur ilovasida to'liq o'qish →